Примова Муниса Мажлим қизи

Мен Примова Муниса Мажлим қизи 1991 йил 24 октябрда Тошкент вилояти Паркент шаҳрида туғилганман. 2008 йилда Паркент шаҳридаги 5-ихтисослаштирилган мактабни тугатиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети француз филологияси факультетига ўқишга кирдим. 2012 йилда бакалавр босқичини тамомлаб, ЎзДЖТУ қошидаги 1-сонли АЛга француз тили ўқитувчиси сифатида ишга кирдим. 2013-2015 йилларда ЎэДЖТУ магистратура босқичини тамомлаб, шу университетининг Иккинчи чет тилини интенсив ўқитиш кафедрасига ишга қабул қилиндим.

2017 йил декабр ойидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Тиллар кафедрасида лотин тили ўқитувчиси сифатида фаолият юрита бошладим. Ҳозирга қадар ТТАда ишлаяпман. Умумий иш стажим 5 йил.