ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ-БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ

Тадбирда  106-даволаш факультети талабалари иштирок этишдилар, Талабаларга  щз фарзандини сотмоқчи бўлган аёллар ва Аёллар ўртасидаги жиноятлар мавзусидаги ведио фильм қўйиб берилди. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлигининг “Одам савдосига қарши курашиш барчанинг вазифаси” 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбир асосида омх факультети тиллар кафедрасида талабаларга ушбу ведио фильм курсатилди. Чунки биринчи ўринда тинч ҳаёт  фаравонлик эзгу мақсадларнинг рўёбга чиқариш аввало тинчлик деган неъматга боғлиқ. Тарихдан маълумки яхшилик билан ёмонлик  ёвузлик каби кучлар доимо инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар каби ёмон иллатлар мавжуд.  Ана шундай  иллатлардан бири дунё давлатларини ташвишга солаётган ва

ечимини топмай келаётган одам савдоси эканлиги таъкидланиб келмоқда.Тадбирда кўрсатилган ушбу фильм талабаларда одам савдосини олдини олиш унинг салбий оқибатлари фақат на фақат ўз жигаргушаси бўлган фарзандлар савдосини оқибатлари на фақат бир оила балки бутун бир халқни балки биз ёшларни ҳам  бефарқ қолдирмаслиги кераклигини кўрсатиган фильм орқали билиб олишди.Энг муҳими талабалар халқ фаровонлиги эл тинчлиги халқимизнинг шахсий умуммиллий ниятлармақсадида ғоявий бирликка интилиб яшаш ҳисси уйғонди. Бизнинг мамлакатимизда юксалиш натижаларини кўра олмайдиган қадриятимизни қадрламайдиган ҳар хил таҳдидлар ҳамон давом этиб келмоқда. Ўзининг инсоний хислатларини йўқотган жиноятчилар хар хил шум ниятларини амалга оширишда хозирги кунларда турли йуллар билан аёлларимизн йулдан оздираётганини кўрсатилган ведио фильмда кўриш мумкин .Тўғри йўлни топа олмаган  аёлларимиз ўз жигар гўшаларини тап тортмай  озгина  арзон  баҳоларга сотмаган бўлар эдилар. Ушбу кўрсатилган ведио фильм бизларга катта таасурот қолдирди . Бизга кўрсатилган ушбу фильмни нафақат гуруҳимз талабалари билан  муҳокама қиламиз балки бошқа гуруҳ талабаларига ҳам кўришни тавсия қиламиз. Бизга ушбу фильм катта таъсирот қолдирди..

 Сўзга чиқди: Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Раззоқов А.А. – талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши, айниқса, одам савдоси ва унинг салбий оқибатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши  маърифат илми билан қарши курашишни кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Тошкент тиббиёт академиясида ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўзга чиқди: Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Рўзиев Б.Ў. – Статистик маълумотларга  кўра бир йилда дунё бўйича 2 миллион 800 мингдан ортиқ инсонлар одам савдоси жабрдийдасига айланишади. Энг ачинарлиси, бу статистик маълумотларнинг катта қисми ёшларга тенг келгани хар бир инсонни, ёшлар билан янада тарбия жараёнини оширишга ундаши, огохликни кучайтиришга бор этиборини қаратиши лозимлигини такидлаб ўтдилар.   Энг муҳими, онг ва тафаккуримиз ўзгариб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида халқимизнинг шахсий, умуммиллий мақсадлар муштараклигига ҳамда ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғонди. Бироқ, бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон  давом этмоқда. Маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар  қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини амалга ошираётганликлари” ҳақида гапирди.

Талабалар ушбу тадбирдан жуда катта таассурот ва керакли билимларни олишиб, келажакда уларни ўз тенгдошларига ҳам етказиш мақсадини қўйдилар.

                                          ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Одам савдосига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида барча факультет ва гуруҳлар кесимида мунтазам тадбирлар ташкил этиб олиб борилсин.

2. Ўтказилган тадбирлар махаллий ва ОАВ ва ТТА ОАВ, академия сайтида кенг ёритилсин.

ТТА маънавият ва маърифат ишлари

бўйича проректори:                                                                Т.А.Бобомуратов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.