Ёш олимлар кунлари

Ўзбекистон Республикаснинг «Таълим тўғрисидаги» ги конуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури,  шунингдек Президент фармонлари ва бир қатор хукумат қарорлари асосида мамлакатимизда Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш, олий таълим тизимида иқтидорли талаба, ёш олимлар билан ишлаш фаолиятини янада ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз олий таълим тизимида ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, илм-фан сифатини ошириш, ёш илмий-педагогик кадрлар захирасини тайёрлашга доир ташкилий, услубий, меъёрий масалаларни хал этишга кўмаклашиш мақсадида ОТМ ларда «Талабалар илмий жамиятлари» ва «Ёш олимлар кенгаши» ташкил этилган.

Тошкент тиббиёт академиясида ҳам ҳар йили апрель ойида «

» ўтказилади. 12 апрель куни навбатдаги ТИЖ бўлиб ўтди. ТИЖ Тошкент тиббиёт академиясида мавжуд бўлган барча кафедраларда кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Бу йилги «Ёш олимлар кунлари» га талабалар ўз илмий раҳбарлари ёрдамида актуал мавзулар билан қатнашишди.

Тиллар кафедрасида ўтказилган бу йилги ТИЖ да 19 нафар талаба иштирок этди. Анжуманда талабалар инглиз, рус, лотин, ўзбек тили фанларидан ўз рахбарлари билан илмий изланишларини намойиш қилишди.

2017-2018 ўқув йилидаги анжуманда талабалар «Значение художественной литературы в деятельности врача », «Инглиз ва немис тилларидаги тиббий терминалогияларнинг ўхшашлик ва фарқли томонлари »,«Тиббиёт ва санъат», «New English teaching methods», «Сут безида рак симптоми», « Heart diseases», «Chromotherapy», «Феъл замонлари»,«Нанотехнологии в медицине», «Healthy life style», «Healthy life style»,«Составные части понятия “здоровой образ жизни», «Здоровый образ жизни» каби мавзулар билан қатнашишди. Маърузалар мазмуни илмий жихатдан жуда яхши танланган бўлиб, барчада катта қизиқиш уйғотди. Маъруза давомида кафедра ўқитувчилари ва талабалари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Тиллар кафедрасида бўлиб ўтган ТИЖ да талабалар қўйидаги ўринларни эгаллашди.

Инглиз тили

1-ўрин «Инглиз ва немис тилларидаги тиббий терминалогияларнинг ўхшашлик ва фарқли томонлари» мавзуси билан 104б тиб. пед. факультети  талабаси  Отабекова Карима; «Sleep right not long» мавзуси билан 301-гурух тиббий педагогика факультети  талабаси Усманов Шохрух;

2-ўрин «New English teaching methods» мавзуси билан 117 гурух даволаш факультети талабаси Мухитдинова Наргиза; «Stereotypes » мавзуси билан 205б даволаш факультети талабаси Хидиров Давлат; «Wonders » мавзуси билан 214б даволаш факультети талабаси Исмоилова Нилуфар; «Chemotherapy» мавзуси билан 302б даволаш факультети талабалари Абдувахобова Мадина, Эргашева Ситора;

3-ўрин «Australia» мавзуси билан 102б даволаш факультети талабаси Турсунбаева Диёра; «The English people» мавзуси билан 102б тиб. проф. факультети талабаси Обидов Нодирхон; « Heart diseases» мавзуси билан 303б тиб. проф. факультети талабаси Тургунова Зухра; «Healthy life style» мавзуси билан 302 даволаш факультети талабаси Хамраева Умида;

Рус тили

1-ўрин «Значение художественной литературы в деятельности врача» мавзуси билан 202 тиб. пед. факультети талабаси Каршиева Ш;

2-ўрин  «Составные части понятия “здоровой образ жизни”» мавзуси билан 105б даволаш факультети талабаси Турғунов Жавохир;

3-ўрин «Нанотехнологии в медицине» мавзуси билан 111а даволаш факультети талабаси Хикматуллаев Рахматулло;

«Развитие трансплантации на современном этапе» мавзуси билан 103а даволаш факультети талабаси Рахматуллаева Насиба;

Лотин тили

1-ўрин « Тиббиёт ва санъат» мавзуси билан 102б тиб. биология факультети талабаси Бобожонова Шохсанам;

2-ўрин 101а тиб. пед. факультети  талабаси Абдусаломова Фарангиз; 

Ўзбек тили

2-ўрин «Феъл замонлари» мавзуси билан 201 тиб. пед. факультети талабаси Отахонова Фазилат;

Анжуман сўнгида кафедра мудири доцент Р.М. Абдуллаева барча қатнашчиларга улкан ютуқлар, муваффақиятлар тилаб, уларни сертификатлар билан қутлади.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.