Тошкент тиббиёт Академияси Олий Маълумотли Хамшира факультети Тиллар кафедрасининг 1 курс магистрлар ўртасида ўтқазилган “Top master research project” конференцияси бўлиб ўтди

Баённомаси  

Тошкент ш                                                                                       22.05.2018

Қатнашдилар: ТТА  ректори Туйчиев Л.Н.,  Ўқув ишлар бўйича проректор Боймурадов Ш.А., ОМХ факультети декани Бакиева Ш.Х., Магистратура йўналиши декани Имомов А.И., Тиллар кафедраси мудири Абдуллаева Р.М. ва профессор-ўқитувчилари, хамда  ТашСтомИ олийгохининг ўқитувчи ва магистр талабалари.

22 май куни ТТА қошидаги академик лицейнинг конференц залида 1 курс магистрлар ўртасида йиллик “Top master research project” конференцияси булиб ўтди.

Конференцияда магистратура йўналишининг 10 нафар 1 курс магистрлари қатнашди. Хайъат аъзоси сифатида 4 нафар профессор ўқитувчилар иштирок этди:

  1. Ирисқулов А.Т.- УзДЖТУнинг профессори
  2. Азимов Р. А.- ТТА ЖССТ кафедрасининг доценти
  3. Абдурахмонова Л.А. – ТТА Ички касалликлар кафедраси ўқитувчиси
  4. Ашурова У. А. – Гинекология ва акушерлик институтининг симуляцион маркази ўқитувчиси

Конференцияни ТТА ректори Туйчиев Л.Н. очиб бердилар ва иштирокчиларга омад тиладилар. Сўнгра ўқув ишлар проректори Боймуродов Ш.А. хайъат аъзоларини таништирдилар. Қатнашувчи магистрлар ўз илмий ишлари бўйича тайёрланган презентацияларни намойиш қилиб, амалда олиб борган кузатувлари ва эришган натижалари хақида маълумот беришди. Хар бир презинтация учун магистрларга 10 дақиқа берилди ва савол жавоб билан ёритилди.

Барча презентациялар намойишидан кейин хайъат аъзолари мухокамага ўтишди. Мухокамадан сўнг профессор Ирискулов А.Т. конференция асосчиларини, қатнашган магистрларни, Тиллар кафедраси ўқитувчиларини конференция билан табриклади ва келажакдаги ишларига омад тилади. Сўнгра гинекология ва акушерлик институтининг симуляцион маркази ўқитувчиси Ашурова У. А. такдирлашни бошлади.

Энг яхши илмий иш учун қуйидаги магистрлар тақдирландилар:

  • Ўрин билан неврология кафедраси магистри Муйинжонов Б такдирланди.
  • Ўрин билан Болалар юқумли касалликлари кафедраси магистри Мамажонов Н. такдирланди.
  • Ўрин билан гинекология ва акушерлик кафедраси магистри Мадумарова З. такдирланди.

Энг яхши анимацион презентация учун қуйидаги магистрлар тақдирланди:

  • Ўрин билан онкология кафедраси магистри Ниғмонов О. такдирланди.
  • Ўрин билан умумий хирургия кафедраси магистри Абдуганиев Ж. такдирланди.
  • Ўрин билан торакал хирургия кафедраси магистри Алимджанов О. такдирланди

Конференция якунида Тиллар кафедраси мудири Абдуллаева Р.М. барча иштирокчиларга, ходимларга ва мехмонларга конференциядаги иштироклари, қизиқарли презентациялар учун миннатдорчилик билдириб, кейинги илмий ишларида ома ва янги йутуқлар тилаб қолдилар

Тиллар кафедраси мудири:                                                      Р.М. Абдуллаева.

Тиллар кафедраси кат.ўқитувчиси:                                         Г.Ш.Миррахимова


Тошкент тиббиёт Академияси Олий Маълумотли Хамшира факультети

Тиллар кафедрасининг 1 курс магистрлар ўртасида ўтқазилган “Top master research project” конференция

Баённомаси

Тошкент ш                                                                                       22.05.2018

Қатнашдилар: ТТА  ректори Туйчиев Л.Н.,  ўқув ишлар бўйича проректор Боймурадов Ш.А., ОМХ факультети декани Бакиева Ш.Х., Магистратура йўналиши декани Имомов А.И., Тиллар кафедраси мудири Абдуллаева Р.М. ва профессор-ўқитувчилари, хамда  ТашСтомИ олийгохининг ўқитувчи ва магистр талабалари.

22 май куни ТТА қошидаги академик лицейнинг конференц залида 1 курс магистрлар ўртасида йиллик “Top master research project” конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда магистратура йўналишининг 10 нафар 1 курс магистрлари қатнашди. Хайъат аъзоси сифатида 4 нафар профессор ўқитувчилар иштирок этди:

  1. Ирисқулов А.Т.- УзДЖТУнинг профессори
  2. Азимов Р. А.- ТТА ЖССТ кафедрасининг доценти
  3. Абдурахмонова Л.А. – ТТА Ички касалликлар кафедраси ўқитувчиси
  4. Ашурова У. А. – Гинекология ва акушерлик институтининг симуляцион маркази ўқитувчиси

Конференцияни ТТА ректори Туйчиев Л.Н. очиб бердилар ва иштирокчиларга омад тиладилар. Сўнгра ўқув ишлар проректори Боймуродов Ш.А. хайъат аъзоларини таништирдилар. Қатнашувчи магистрлар ўз илмий ишлари бўйича тайёрланган презентацияларни намойиш қилиб, амалда олиб борган кузатувлари ва эришган натижалари хақида маълумот беришди. Хар бир презинтация учун магистрларга 10 дакика берилди ва савол жавоб билан ёритилди.

Кафедра катта ўқитувчиси Миррахимова Г.Ш. 1 курс Болалар юқумли касалликлар йуналиши магистри Мамажонов Нажмиддин ушбу конференцияда илмий презентацияси билан иштирок этди ва энг яхши илмий иш йўналишида шарафли 2 ўринга сазовор бўлди.

Тиллар кафедраси магистратура йўналиши

бўйича маъсул катта ўқитучи:                                                   Г.Ш. Миррахимова

Тиллар кафедраси мудири:                                                        Р.М. Абдуллаева

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.