«Ўқитувчи ва мураббийлар куни»

1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Тиллар кафедрасида

байрам тадбири уюштирилди.Тадбирни Тиллар кафедраси мудири Абдуллаева Р.М очиб берди  ва барча устоз ва мураббийларимизни байрам билан табриклади.

Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб хисобланади. Дунёнинг хеч кайси мамлакатида укитувчи – мураббийларга нисбатан бу кадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Укитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда.

Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салохияти таълим тизимининг кай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислохотларнинг муваффакияти куп жихатдан укитувчи ва мураббийларнинг фидокорона мехнатларига боглик эканлиги барчамизга аён. Байрам муносабати билан Тиллар кафедраси катта ўқитувчилари Ташходжаева П.Б ва Акрамова З.Ш тадбир уюштирдилар.Тадбирда 202 ОМҲ ва 203 тиб. биология факультети талабалари “Ўқитувчи ва Устозлар”га бағишланган шеърлар ва қўшиқлар айтдилар. Гуруҳ талабалари устозларга бағишлаб саҳна кўриниши намойиш қилдилар. Тадбир сўнггида талабалар тадбирда қатнашган барча устоз ва ўқитувчиларга гуллар тақдим қилдилар. Тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари байрам тадбирини уюштирган катта ўқитувчилар Ташходжаева П.Б ва Акрамова З.Шга ҳамда уларга тадбирини уюштиришга ёрдам берган 202 ОМҲ ва 203 тиб. биология факультети талабаларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.