Жураев Абдуназар Хатамназарович

Жўраев Абдуназар Хатамназарович.

1971 йил 18 июнда Сирдарё вилояти, Зомин тумани, Баланчақир қишлоғида туғилган.1993 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини испан ва тус тиллари ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1993-1994 йилларда ЎзДЖТУ қошидаги Республика тил ўқитиш марказида таҳсил олиб инглиз тили таржимони мутахассислигини олган. 1993 йилдан-2008 йилгача 2-ТошДАВТИ чет тиллар кафедраси ва тиллар марказида инглиз тили ўқитувчиси (халқаро алоқалар бўлими услубчиси) лавозимида ишлаган. 2008 йилдан-2016 йилгача ЎзДЖТУ иккинчи чет тиллари кафедрасида катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2016 йил 2 сентябрдан ТТА тиллар кафедраси ўқитувчиси, 2016 йил 20 ноябрдан -2017 йил 26 июнгача ТТА халқаро алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Шу билан бирга 2014 йилда ЎзДЖТУ замонавий педагогик технологиялар кафедрасига мустақил тадқиқотчиликка қабул қилинган. «Испан тилида талабаларга коммуникатив малакаларни такомомиллаштириш» мавзуси устида илмий иш олиб бормоқда. Тадқиқот бўйича 29 та илмий мақолалар нашр қилинган ва Испаниядаги «Европа испан тили ўқитувчилари ассоциацияси» конгрессларида марузалар қилган. Илмий иш ҳимояси 2018 йилнинг охирига режалаштирилган. 2015 йилда ЎзДЖТУ қошидаги қайта тайёрлаш марказида 288 соатли дастур бўйича малака оширган. 2017 йил 18-22 сентябрда Британия кенгашининг ЎзДЖТУ даги «REVIWING ESP CURRICULUM AND DEVELOPING ESP SYLLABI » мавзусидаги тренингида қатнашиб сертификат олган. ДТМ чет тиллар бўйича малакаларни баҳолаш тўғрисдаги В2 даражадаги тилларни билиш сертификатига эга.