Акрамова Зиёда Шукруллаевна
Мен, Акрамова Зиёда Шукуруллаевна 1960 йил 20 апрелда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Зарафшон жамоа хўжалигида туғилганман, миллатим ўзбек. 1977 йил Самарқанд давлат педагогика институтининг чет тили тили факультетига ўқишга кирганман. 1982 йил институтни тугатдим.
1983 йил Самарканд тиббиёт коллежида кутубхона мудираси ва лотин тили укитувчиси сифатида иш бошладим. 1993 йил ЎзМУ қиёсий типология кафедрасида катта лаборант, 1995 йилдан -1998 йилгача Тошкент шаҳар 316 ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчиси, 1998 йилдан – 2005 йилгача 2-ТошДАВТИ чет тиллар кафедраси лотин ва инглиз тили ўқитувчиси, 2005 йилдан ҳозиргача ТТА тиллар кафедраси катта ўқитувчи бўлиб ишлаб келяпман.
Умумий меҳнат стажи 35 йил, олий ўқув юртида 20 йилдан буён педагогик фаолиятини олиб бормоқдаман.
Кафедра маънавият ва маърифат ишларига маъсулман. Оилалиман 4 фарзандим бор.