1967 йил 5 январда Тошкент вилояти Чирчиқ шахрида туғилган. 1984 йил Тошкент Давлат Университетининг рус филология факультетига ўқишга кирган. 1990 йил Тошкет Давлат Университетини битирган. (Диплом № УВ-I № 071960). Шу йилдан бошлаб Тошкент Давлат ПолитехникаИнститути-нинг “Тиллар” кафедрасида иш фаолиятини бошлади. 1997 йилдан илмий ишини бошлади ва 1999 йилдан буён филология фанлар номзоди. 1999 йилда 17 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Тошкент Давлат Университети қошидаги ихтисослаштирилган кенгашда “Лингвосемиотическая природа подлежащего и сказуемого в русском и узбекском языках” мавзусида 10.02.20 – қиёсий тилшунослик ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. (Диплом 01 № 004300 1998 йил, 25 ноябр 62/1 – сонли баённома).
1998 йилда Тошкент Давлат Педагогика Университетининг тарих ва хуқуқшунослик мутахассислиги бўйича курсини тугатди. (Диплом № 155843 1998 йилда 22 декабрда берилган).
2000 йилдан бошлаб Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг кафедра мудири, 2002 йилда “Чет тиллар – 2” кафедра мудири, 2005 йилдан бошлаб Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясининг чет тиллар кафедрасида доцент, 2009 йил июль ойидан бошлаб “ 1-сон тиллар, педагогика ва психология кафедраси “ мудири вазифасида ишлаб келяпти.
Рус тили фанининг ўқитиш республика ва халқаро илмий анжуманларида ўз маърузалари билан фаол қатнашиб келган. (10.02.20 – тақослаш – тарихий, типологик ва қиёсий тилшунослик, таржима назарияси).
Умумий меҳнат стажи 27 йил, олий ўқув юртида 18 йилдан буён педагогик фаолиятини олиб бормоқда.
Меҳнат ва педагогик фаолиятининг асосий босқичлари:
- 1991 йилгача Тошкент Давлат Техника Университети тиллар кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаган.
- 1996 йилдан 2000 йилгача Тошкент Давлат Техника Университети Тиллар кафедраси катта ўқитувчи лавозимида ишлаган.
- 2000 йилдан 2005 йилгача Тошкент Давлат Иккинчи Тиббиёт Институти 2 чет тиллар кафедраси мудири.
- 01.03.2005 йилдан 1-сон тиллар, педагогика ва психология кафедрасида доцент лавозимида ишлаган.
- 28.07.2009 1-сон тиллар, педагогика ва психология кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаяпти.
Асосий илмий ва услубий ишлари: номзодлик диссертацияси ҳимоясидан аввал 2 та мақола 7 та тезислар чоп этилган. Номзодлик диссертацияси ҳимоясидан кейин 8 та мақола ва 3 та ўқув методик қўлланма, 10 та тезис чоп этилган.