Ташметова Гулфура Шаировна – ЎзДЖТУнинг Инглиз филологияси факультетини 1997 йилда муваффақиятли тугатиб, инглиз ва француз тиллари филологи мутахассислигини олган. 2002 йилдан то ҳозирга қадар Тошкент Тиббиёт Академиясининг Тиллар кафедрасида инглиз тили фани бўйича катта ўқитувчи бўлиб ишламоқда. Тиллар кафедрасида инглиз тили секциясига масъул. Инглиз тили фанидан 1, 2 ва 3 курс учун ўқув методик комплексини ва ўқув ишчи дастурларини ишлаб чиққан. 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилган. ОМҲ факультети 1-2 курс талабалари учун “English for Nurses” ўқув қўлланмасини яратган.Тиббий –педагогика факультетининг 304 гуруҳ мураббийси.