Тошкент тиббиёт академияси АҚШнинг нуфузли маркази билан меморандум имзолади

2019 йил 7 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) билан меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Дэниел Розенблюм иштирок этди.

Мазкур меморандум ТТАга тиббий таълим ва тадқиқотлар соҳасида АҚШнинг етакчи университетлари ва тиббий марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, CDC кўмагида энг яхши илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.

Қолаверса, АҚШ етакчи маркази билан ҳамкорлик натижасида илғор халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи илмий асосланган таълим модуллари ва фанларни ишлаб чиқиш орқали янги таълим дастурларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари АҚШнинг юқори импакт-факторга эга нуфузли илмий журналларида ТТАнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторант ва талабаларининг мақолаларини нашр этиш механизмларини шлаб чиқилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.