Тошкент тиббиёт академиясида “Тил-миллат кўзгуси” мавзусида байрам тадбири

Баённомаси

Ўтказилган жой:                                                          ТТА ректорат зали

Ўтказилган сана:                                                        16.10.2019 соат 14:00

Қатнашдилар

Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси, шоир Шукур Қурбон, Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси шоир: Яҳё Тоға, Тилшунос,филология фанлари номзоди,доцент Лафасов Ў, Муқимий давлат мусиқий театри директор ўринбосари,актёр Хайрулла Иноғомов, ТТАнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори—Т.А.Бобомуротов, Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими ҳодимлари, барча факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, Тиллар кафедраси мудири доцент Абдуллаева Р.М, Тиллар кафедраси профессор –ўқитувчилари, барча факультет талабалари иштирок этишди.

КУН ТАРТИБИ

  1. Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 30 йиллиги байрамона нишонланиши ҳақида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни «Давлат тили ҳақида»ги (1989 йил 21 октябрь) қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Кун тартибидаги масала бўйича ТТАнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори—Т.А.Бобомуротов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг 30 йиллиги ТТАда кенг нишонланиши ҳақида  гапириб ўтди. Сўз навбатини  Ўзбекистон Миллий Университети  ф.ф.номзоди,доценти Лафасов Ў.Н га берди. 

Ф.ф.номзоди,доцент Лафасов Ў.Н  ўз нутқида бугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эгалиги ҳақида сўз юритди. Мустақиллик йилларида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек миллий энциклопедияси”, “Бобур энциклопедияси” сингари жамовий изланишлар маҳсули бўлган қимматли манбалар   яратилди. Илм-фан ва технология соҳасида ўзбек тилининг муомала лаёқати жаҳон тиллари даражасига кўтарилмоқда.

  • Муқимий давлат мусиқий театри директор ўринбосари,актёр Хайрулла Иноғомов “Ноқобил фарзанд“ монологини ўқиб бераркан, барча талабаларда катта таассурот қолдирди. Жорий йилнинг 16 майда эълон қилинган “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони ҳам фикримиз исботи. “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этилиши миллий ғуруримиз белгиси ҳисобланган она тилимиз мақомини бунданда юксалтириш йўлида муҳим воқеа бўлди. Тилга эътибор, бу миллатга эътибор демакдир. Тилнинг тараққий этиши  ёшлар онгига миллий ғурур туйғусини чуқурроқ сингдириш, ўзбек тили ва адабиёти ривожини янада юксалтириш, маънавиятимиз дурдоналари ҳорижий мамлакатларга кенг таништириш имкониятларини кенгрок очишга имконият демакдир. Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ўз асарлари орқали тилимиз шарафини улуғлади ва тилга эътибор – элга эътибор деган шиор ҳикматни ўртага ташлади. Қолаверса,  Ҳусайн Бойқаро ўз рисоласида: “Алишер Навоий туркий тилнинг ўлган жасадига жон киюрди” дея чексиз эҳтиром билан беҳад юқори баҳо берган эди.
  • Шу билан биргаликда “Йилнинг энг фаол аёли-2019” республика кўрик танлови ғолиби ,Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Қорабоева Д Муқимий драма ва мусиқали театр актёри Хайрулла Иноғомов ижросида “Гули ва Навоий” монологини ижро этиб берди.Суҳбат давомида сўз навбатини  Ёзувчилар уюшмаси  аъзолари  Шукур Қурбон,  Яҳё Тоға каби шоирлар ўз шеърлари билан ТТА устозлари ва талабаларини баҳраманд қилдилар. Тил байрамининг мазмунли ва қизиқарли ўтиши ҳар бир ўқув юрти муаллимларининг ақл- заковати, ўз касбини қанчалик чуқур эгаллаганлигига боғлиқ. Тил байрамига таниқли ёзувчи, шоирлар, тилшунос ва адабиётшунос олимлар таклиф этилади. Улар ёшларга тил билиш барча муваффақиятларнинг гарови эканлигини, ҳар бир инсон аввало ўз она тилини, қолаверса бошқа тилларни севиб ўрганишлари зарурлигини уқтириб ўтади. Тил байрамларида тил ҳақидаги ҳикматли сўзлар, шеърлар, қўшиқлар янграйди. Шу куни радио ва телевидение орқали тил байрамига доир қизиқарли чиқишлар уюштирилади. Тил байрами инсонни она тилига ва ўз xалқига бўлган меҳр-муҳаббатини жўш урдирувчи бетакрор байрамдир.ТТА да ўтказилган  «Тил — миллат кўзгуси» тадбири  шулар жумласидандир.
  • Ушбу санага бағишланган байрамона тадбирлар мамлакатдаги барча шаҳар ва туманларда ўтказилади.ТТА факультетлари талабалари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Мамлакатдаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломалар ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ташкил этилади. Байрам тадбири талабалар томонидан ижро этилган рақслар, шеърлар, саҳна кўринишлар билан давом этди.ОМҲ факультети 103 гуруҳ талабаси Жўраева Дилноза томонидан миллий рақс ижро этилди.
Тадбир сўнггида ТТАси  Хотин қизлар қўмитаси раиси,тиббиёт фанлари номзоди, доцент Абдуқодирова Лола Қобуловна сўзга чиқиб, тил байрами инсонни она тилига ва ўз xалқига бўлган меҳр-муҳаббатини жўш урдирувчи бетакрор байрам эканлигини таъкидлаб ўтди. Тил байрами шунингдек xалқлар ўртасида ўзаро тотувлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи муҳим омилдир.

Абдуқодирова Л.Қ тадбирга ташриф буюрган барча меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, уларга келгусида ватанимиз равнақига ўз санъатлари ,шеърлари билан ҳисса қўшишларини тилаб сўзини якунлади.

Тиллар кафедраси мудири, доцент                                  Абдуллаева    Р.М

Маънавият ишлари бўйича масъул                                 Каримова Ш.П  

                                         

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.