Касалликларни назорат қилиш маркази (CDC) Тошкент Тиббиёт академияси билан англашув меморандуми имзолади

7 ноябрь куни АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC), АҚШ Соғлиқни сақлаш ва жамоатчиликка хизмат кўрсатиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент Тиббиёт академияси ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотларни расмийлаштириш учун англашув меморандумини имзолаш маросимида иштирок этди.

“CDC ва Ўзбекистоннинг нуфузли тиббиёт академияси ўртасида меморандум имзоланиши Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида соғлиқни сақлаш ва саломатлик принципларини илгари суришда ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир”,- деди элчи жаноблари.

Ўтган икки йил ичида СDC нинг Ўзбекистондаги идораси Тошкент Тиббиёт академиясига “Халқаро тадқиқотлар ва тиббиётда ахлоқий меъёрлар” номли ўқув дастури ишлаб чиқишда техник кўмак берди. Ушбу лойиҳа доирасида, атланталик мутахассислар бир гуруҳ катта илмий ходимлар учун халқаро тадқиқот ва ахлоқ нормаларига риоя қилиш бўйича тренинг ўтказди. Янги ишлаб чиқилган ўқув дастуридан эса Тошкент Тиббиёт академияси ва унинг мамлакатдаги саккизта филиалидаги 50 та магистрлик курсида фойдаланилади. CDC ва Тиббиёт академияси ўртасидаги бундай ҳамкорлик пировардида Ўзбекистоннинг илмий тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш, икки мамлакат учун муҳим бўлган дастурлар ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда олимларга халқаро миқёсда илмий тадқиқот олиб бориш ва натижаларни нашр этишга имкон беради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.