Тошкент Тиббиёт Академиясида Америка Қўшма Штатларидан келган инглиз тили ўқитувчиси ўз фаолиятини бошлади.

Америка Қўшма Штатлари фуқароси, Фулбрайт дастури стипендиати, инглиз тили ўқитувчиси Нис Чейс Майкл Тошкент Тиббиёт Академиясига ташриф буюрди.

2021 йил 9 сентябрь куни Тошкент Тиббиёт академияси ректори, профессор  А.Шадмонов Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси вакилларини қабул қилди ва улар Академия ўқув жараёнига  жалб қилинган Нис Чей Майклни таништиришди. Учрашув вақтида Академия ректори А.Шадмонов  Нис Чейс М

айклни иш жараёнини бошлаганлиги билан табриклади ва унга  илмий ва педагогик  фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Нис Чейс Майкл 2021-2022 ўқув йили мобайнида ўзбек ва хорижий тиллар кафедрасида инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб боради. Педагогик фаолиятдан ташқари, Нис Чейс Майкл томонидан талабалар учун чуқурлаштирилган касбий инглиз тилини ўрганиш мақсадида курслар,  клублар, тўгараклар ташкил этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.