Ўзбек ва чет тиллари кафедраси ўқитувчилари томонидан Тошкент тиббиет академияси профессор ўқитувчилари ва талабалари учун “ International innovative corporation in modern educational system “ мавзусида илмий амалий семинар ўтказилди.

2021 йил 18- ноябр куни Ўзбек ва чет тиллари кафедраси ўқитувчилари томонидан Тошкент тиббиет академияси профессор ўқитувчилари ва талабалари учун “ International innovative corporation in modern educational system “ мавзусида илмий амалий семинар ўтказилди. Семинарда халкаро нуфузли журналларга мақола ёзиш тартиби, халқаро хамкорлик хисоботи, Америка дастури доирасида талабаларнинг касбий билимини ошириш лойихаси  Фулбрайт дастури бўйича кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, халқаро сертификатлар ва уларни қўлга киритиш бўйича талабаларнинг саволларига жавоб берилди. Марузаларни кафедранинг етакчи ўқитувчилари А.Х.Жураев, Ш.Шорахимов, И.Исроилова, Г.Дадабоевалар ва Фулбрайт дастури бўйича стажёр ўқитувчи Низ Чейя Майкл тақдим этишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.