«…Шоир Эркин Воҳидовнинг гувоҳлик беришича, Алишер Навоий юбилейида ёлғиз бир киши ўзбек тилида гапирган, у ҳам бўлса Ленинградлик олим ва таржимон Сергей Иванов бўлган.

✅Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтган тадбир орқали она тилимизга муносабатнинг мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббускорлиги остида ўзбек миллатига, халқимиз тарихига бўлган эътибори даражасига кўтарилиб бораётгани ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон радиоканали маьнавият булими мухаррири, шоир Берди Раҳмат ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аьзоси, Ўзбекистон саньати ва адабиёти газетси бўлим мудири, таниқли шоир ва таржимон Абдумажид Азимлар қатнашган тадбир талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар билан янада қизиқарли ўтди.

Франция элчиси мадам Аурелия Бушезнинг ўзбек тили байрамига бағишлаб Тошкент тиббиёт академияси жамоасига йўллаган табриги француз тилида жозибали янгради.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.